Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) баҳсидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.
"Бугунги ўйинда биринчи навбатда, босимни енгишимиз керак эди, чунки Наманганда мухлислар томонидан босим жуда катта бўлади. Бундан ташқари, Суперкубок баҳсида ютқаздик, шу боис йигитларни кўпроқ руҳан тайёрлашга уриндик.
Бугун иккала жамоа ҳам яққол голли вазият ярата олмади, фақат узоқдан зарбалар бўлди, холос. Шу боис иккала жамоа бугунги натижадан қониққан бўлса керак.
"Навбаҳор"га қарши ўйлаган стратегиямиз бизга қўл келди. Биз уч нафар яққол ҳимоячи билан ўйнадик. Режамиз "Навбаҳор"га ноқулайлик туғдирди, бу майдонда очко олиш осон эмас. Натижадан қониқдик дея оламан.
Ўйинимизни ташкил қилишда муаммолар йўқ, аммо вазиятлар яратадиган ва гол урадиган футболчи бўйича қийналяпмиз. Бизнинг асосий тактикамиз 4-3-3, бу тактикада Бозоров, Нуруллоев ўйнайди. Аммо Суперкубокда шу тактикада ўйнадик ва ўйинимиз у қадар яхши чиқмади. Шу боис бугун тактикани ўзгартирдик, Туркияда "Навбаҳор" вакиллари барча ўйинимизга боришди ва обдон ўрганишди. Тактикани ўзгартирганимиз "Навбаҳор"га қийинчилик туғдирди.
Шароф Муҳитдинов бетоб бўлиб қолгани боис қайдномага киритилмади.
"Навбаҳор" жуда катта ишларни амалга оширмоқда, мақсадлари ҳам юқори. Таркибга 10 дан зиёд янги футболчи қўшиб олди, бу ўйинчиларни бир жамоага айлантириш учун бироз вақт керак.
"Навбаҳор" ўйинини шакллантириб олса, ОЧЛ ва совринли ўринлар учун курашадиган асосий жамоалардан бири бўлади", – деди Рўзиқул Бердиев.
Навбаҳор, Насаф, Рўзиқул Бердиев, Дуранг, Тактика, Натижа “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”