23:33 / 03.03.2022
1 216

Дебютини муваффақиятсиз бошлаган Предраг Роган "Динамо"нинг мағлубиятига нима сабаб бўлганини айтди

Дебютини муваффақиятсиз бошлаган Предраг Роган "Динамо"нинг мағлубиятига нима сабаб бўлганини айтди
Суперлига 1-тури доирасидаги “Динамо” – “Пахтакор” (0:2) учрашувидан кейин мезбон жамоа бош мураббийи Предраг Роган ўйин борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

- Энг аввало, “Пахтакор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу рақиб кучли ва тажрибали ўйинчиларга эга эканлигини кўрсатди. “Пахтакор” ўз имкониятларини кутди ва бундан фойдаланди. Биз эса биринчи бўлимнинг ўзида яққол иккита голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Шокир Йўлдошев дастлаб зарба беришда бироз адашди, кейин эса Йовановичнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Биз гол ура олмагач, рақиб ўз имкониятларини голга айлантирди.

Бугунги натижа ва ўйинни унутиб, эртага янги кунда яна машғулотларга киришамиз. Биз янги жамоамиз ва ҳар бир машғулот биз учун жуда муҳим. Эртадан келаси ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Бугун стадионни тўлдириб ўтирган самарқандлик мухлисларга раҳмат деб қоламан. Улардан узр сўрайман. Биз ўз имкониятларимизни голга айлантириб, уларни хурсанд қилишимиз мумкин эди. Улар бизни яхши қўллаб-қувватлашди.

- Шоҳмалик Комиловнинг таркибда ва ўйин қайдномасидан ўрин олмагани нима билан боғлиқ?
- Афсуски, у кеча “Пахтакор”га қарши сўнгги машғулотимизда жароҳат олди. Шу боис у бизга ёрдам бера олмади. Унинг қачон қайтиши ҳақида ҳам аниқ гап айта олмайман.

- Умуман олганда, жамоанинг ўйинидан қанчалик қониқдингиз?
- Йигитлар ҳаракати ва иштиёқидан қониқдим дея оламан. Чемпионат энди бошланди, жамоанинг ўйини ҳам турдан турга яхшиланиб боради.

"Динамо" матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дебютини муваффақиятсиз бошлаган Предраг Роган "Динамо"нинг мағлубиятига нима сабаб бўлганини айтди