Фото: Reuters
Нидерландиялик таниқли собиқ футболчи Кларенс Зеедорф исломни қабул қилганини эълон қилди. Турли клублар сафида тўрт карра Чемпионлар лигаси ғолибига айланган 45 ёшли собиқ футболчи бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида хабар қолдирган.
«Мусулмонлар сафига қўшилганим муносабати билан менга йўлланган барча ёқимли хабарномалар учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бундан жуда ҳам бахтиёрман. Менга исломнинг асл моҳиятини англашимга сабабчи бўлган суюкли Софиямга раҳмат. Исм-шарифимни ўзгартирмадим ва ота-онам менга берган номда қоламан – Кларенс Зеедорф! Бор муҳаббатимни сизларга йўллаб қоламан», - дея ёзган нидерландиялик собиқ футболчи.
Маълумот учун, Кларенс Зеедорф фаолияти давомида «Аякс», «Реал», «Интер» ва «Милан» сингари машҳур клублар шарафини ҳимоя қилган. У 4 карра ЕЧЛ соҳиби бўлишдан ташқари, «Реал» сафида Испания чемпиони ва «Милан» билан икки марта скудеттони қўлга киритган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди
АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди