13:39 / 05.03.2022
1 022

AIBA Россия ва Беларусь боксчиларига халқаро мусобақаларда қатнашишни тақиқлади

AIBA Россия ва Беларусь боксчиларига халқаро мусобақаларда қатнашишни тақиқлади
Фото: AIBA
Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) россиялик ва беларусликлар боксчиларга халқаро мусобақаларда қатнашишни тақиқлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

AIBA Халқаро олимпия қўмитасининг Россия ёки Беларусь миллий федерацияларига мансуб боксчилар ва мусобақа расмийлари, жумладан, ҳакамларнинг ҳам иштирок этиши бўйича тавсиясини қабул қилди. Эндиликда уларни халқаро бокс мусобақаларига таклиф қилиш ёки қатнашишга рухсат берилмайди.

Ташкилий ёки ҳуқуқий сабабларга кўра қисқа вақт ичида буни амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолларда, Россия ёки Беларусь вакилларига фақат нейтрал спортчилар сифатида иштирок этишга рухсат берилади.

Кенгаш, шунингдек, ХОҚ тавсиясига кўра, 2022 йилда Россия ва Беларусда ўтказилиши режалаштирилган халқаро турнирларнинг бекор қилишини маъқуллади.

Қай этиш керак, ҳозирда AIBA’га россиялик Умар Кремлёв президентлик қилмоқда.

AIBA, Россия ва Беларусь боксчилари, Халқаро мусобақалар, Қатнашишни тақиқлади

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » AIBA Россия ва Беларусь боксчиларига халқаро мусобақаларда қатнашишни тақиқлади