
ПСЖ ҳужумчиси Неймар “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандесдан каталонияликлар ҳужумчиси Мемфис Депай бўйича илтимоси борлигини маълум қилди.
- Хави, Мемфис Депайни кўпроқ ўйнат, у кўп гол уряпти, - деб мурожаат қилди 30 ёшли боразилиялик футболчи ўзи билан бирга ўйнаган Хавига.
Депай “Лион” билан шартномаси якунланганидан кейин ўтган ёзда “Барселона”га кўчиб ўтганди. Ўша пайтдаги бош мураббий Рональд Куман ўз ҳамбюртини жамоанинг асосий ҳужумчисига айлантирмоқчи эди.
Бироқ, Куман ўрнига Хави бош мураббий этиб тайинлангач, нидерландиялик мутахассис чорлови билан Каталонияга келган ўйинчиларнинг ишлари юришмай қолди.
Мемфис Депай жорий мавсумда “Барселона” сафида 24 маротаба майдонга тушиб, тўққизта гшол урди. Айрим маълумотларга қараганда, жамоадаги ҳолатидан норози бўлаётган 28 ёшли ҳужумчи “Лион”га қайтишга ҳаракат қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар