Ҳужумчи Гонсало Игуаин футболчининг ҳаёти ҳақида гапирди.
"Одамлар футболчи қандай бўлиши кераклигини билишмайди. Улар шунчаки футбол ўйнаса бўлди деб ўйлашади. Бироқ бизда ҳам қолганлар каби ҳаёт бор, улар каби биз ҳам қайғурамиз.
Футболчилик фаолиятини якунлаганимдан кейин футболдан узоқлашаман. Ҳозирча футболчиликдан завқ оламан, аммо кейин бу соҳага яқин ҳам йўламайман. Бу жуда ифлос қатлам. Бу ердагилар оғриқни, хафагарчиликни ўйлашмайди. Аммо ҳамма бу оламда яшашни истайди.
Футболчи - бир марта ишлатиладиган шиша идиш каби. Уни ичишади ва отиб юборишади. Шиша унга бошқа керак эмас, ҳатто ўйламайди ҳам. Кейин бориб бошқасини олади.
Футболчиликка энди кириб келганлар: "Вау, ажойиб!" дейди. Кейинчалик футболни тушуниб олганидан кейин асабийлашади ва бошқа соҳаларни ўйлашни бошлайди. Асосийси - менинг рафиқам ва қизим бор.
Шахсий фаолиятимдан, футболдан олганларимдан мамнунман. Хатто баъзи пайтларда катта товон тўлашга ҳам мажбур бўлганман. Аммо болалигимда бунчалик даражада бўлишини тасаввур ҳам қилолмаганман", - деди футболчи.
Гонсало Игуаин, Футболчининг ҳаёти, Ифлос қатлам “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин