Фото: Twitter
Россия спорт вазирлигида мамлакат спорт федерациялари вакиллари билан тезкор учрашув ташкил этилди, деб ёзмоқда «Спорт-Экспресс» нашри.
Қайд этилишича, йиғилишда соҳага эътибор қаратиш, тақвим режасини белгилаш, шунингдек, халқаро турнирларни ўтказиш мақоми ва шаклини ўзгартириш чора-тадбирлари муҳокама қилинган.
Мавжуд вазиятни муҳокама қилиш чоғида Россия спорт тадбирларининг асосий қисми МДҲ (Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон), шунингдек, БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) мамлакатларига йўналтирилишига қарор қилинди.
Россия от спорти федерацияси расмий сайтида ушбу давлатлар билан биргаликда спорт лигаларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, футбол мусобақаларининг ташкил этилиши ҳам айтилмоқда.
Россия футбол иттифоқи фахрий президенти Вячеслав Колосков МДҲ ва БРИКС мамлакатлари билан ҳамкорликда янги футбол мусобақаси ташкил этиш яхши ғоя экани, бироқ уни амалга ошириш осон бўлмаслигини маълум қилди.
«Бу яхши, бирлаштирувчи ва илҳомлантирадиган ғоя. Унга қарши ҳеч нарса демоқчи эмасман. Бу ғоя яхши ёки ёмонлигини фақат амалиёт кўрсатади. Бироқ спорт нуқтаи назаридан бунга шубҳам бор.
УЕФА ва ФИФА бу мусобақага қаршилик қилиши мумкин. Ҳозирча РФС ва Беларусь ФФ аъзоликдан чиқарилмаган. Биз у ердаги қоидаларга бўйсунамиз. Бу каби бирлашмалар яратиш учун ФИФА ва УЕФА рухсатини олиш талаб этилади. Шунчаки бошлаб юбориб бўлмайди. Акс ҳолда бизни аъзоликдан чиқариб юборишлари мумкин», — дейди Колосков.
Қайд этиш керак, айни пайтга келиб, дунёнинг аксарият халқаро спорт федерациялари Украинадаги вазият туфайли Россия ва Беларусь спортчиларини мусобақалардан четлатган. Аввалроқ ФИФА Россия терма жамоасини ЖЧ—2022 ўтиш ўйинларидан, УЕФА эса рус клубларини Еврокубоклардан четлатган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин