Фото: ФИФА
Польша терма жамоаси ФИФА қарорига кўра 2022 йилги Жаҳон Чемпионати саралаши плей-оффининг финалида ўйнайди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида хабар берилди.
Халқаро футбол федерацияси ташкилий қўмитаси Россия терма жамоасининг халқаро мусобақалардан четлатилгани муносабати билан Польша терма жамоасининг 2022 йил 29 мартга белгиланган ҳал қилувчи ўйинга автоматик равишда йўлланма олишини маълум қилди. Жамоа унда Швеция ва Чехия ўртасидаги баҳс ғолиби билан тўқнаш келади.
Ташкилот, шунингдек, Шотландия ва Украина ўртасидаги март ойида ўтиши керак бўлган ўйиннинг июнь ойига кўчирилиши ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни ФИФА ва УЕФА Украинадаги вазият туфайли Россия терма жамоалари ва Россия клубларини барча халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлатди. Бунгача Польша, Швеция, Чехия, Албания, Ирландия, Швейцария ва Англия терма жамоалари Россия билан ўйнашдан бош тортганини эълон қилганди.
Европа минтақасининг ЖЧ—2022 мусобақаси ўтиш баҳслари ярим финалларига ташланган қуръага кўра, Польша ва Россия ўзаро рақиб ҳисобланарди. Ярим финал баҳслари 2022 йилнинг 24 мартига, финаллар эса 29 мартга белгиланганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин