
Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Бавария" - "Зальцбург" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар йирик 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мюнхенликлар сафида Левандовски хет-трик қайд этган бўлса, Мюллер дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Гнабри ҳамда Сане ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Австрия клуби сафида Кьергор ягона голга муаллифлик қилди.

«Бавария» Германия – «Зальцбург» Австрия 7:1
Голлар: 1:0 – 12 Левандовски (пенальти), 2:0 – 21 Левандовски (пенальти), 3:0 – 23 Левандовски, 4:0 – 31 Гнабри, 5:0 – 54 Мюллер, 5:1 – 70 Кьергор, 6:1 – 83 Мюллер, 7:1 – 85 Сане.
«Бавария»: Нойер, Зюле (Нянзу, 66), Эрнандес (Упамекано, 60), Павар, Гнабри (Сарр, 46), Киммих, Мусиала (Рока, 66), Мюллер, Левандовски, Коман (Шупо-Мотинг, 66), Сане.
«Зальцбург»: Кен, Кристенсен, Вебер, Соле (Пионтковски, 46), Ульмер, Камара (Тижани, 67), Зайвалд (Сучич, 46), Капалдо, Ааронсон, Адаму (Кьергор, 61), Адееми (Шешко, 62).
12, 21 ва 23-дақиқаларда гол урган польшалик ҳужумчи Европа чемпионлар лигаси тарихида энг тезкор хет-трик қилган футболчига айланди.
Шу тариқа, Нагельсманн шогирдлари ЕЧЛ чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги илк беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар