21:14 / 09.03.2022
1 339

Суперлига. Сидиқов "Қўқон-1912"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди

Суперлига. Сидиқов "Қўқон-1912"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди
Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Олимпик" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳс давомида ўз ҳаракатлари билан ажралиб турган Жавоҳир Сидиқов 63-дақиқада жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди. Унинг фаоллиги натижасида қўқонликлар биринчи таймда пенальтини ижро этди. Аммо Холмуҳаммедовнинг зарбасини Владимир Назаров қайтарди.

Шу тариқа, "шунқорлар" очколари сонини 3 тага етказиб олди. Тошкентликлар ҳисобида 1 очко бор.

ҚЎҚОН-1912 – ОЛИМПИК - 1:0
Гол:
Жавоҳир Сидиқов 63, - 1:0.

Голга айланмаган пенальти: Мурол Холмуҳаммедов 16 (дарвозабон).

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 77.Мурод Холмухамедов, 15.Ойбек Рустамов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 33.Иван Йосович, 23.Александр Мерзляков, 13. Сардор Азимов, 70. Билолхон Тошмирзаев, 10.Жавоҳир Сидиқов, 17.Қувондиқ Рўзиев (18.Шахзод Нурматов, 90+4), 11.Мўмин Мелиев (27. Анвар Хожимирзаев, 46) (6. Дилшод Рахматуллаев, 89).
Захира: 12. Ислом Абдуллаев, 21. Нодир Ашурматов, 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Славко Лукич, 7. Жамшид Ҳасанов, 8.Санъат Шихов,

"Олимпик": 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 70.Абубакр Ризо Турдалиев, 19.Достонбек Турсунов (17.Жалолиддин Содиқов, 59), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 44.Шаҳзод Тоиров, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (6.Беҳзод Шамсиев, 84), 77.Даврон Анваров (10.Фарруҳ Мухторов, 74), 7.Русланбек Жиянов, 9.Темур Мамасидиқов (37.Алишер Одилов, 59), 11.Отабек Жўрақўзиев (22.Пўлатхўжа Холдорхонов, 74),
Захира: 13.Хамидулло Абдунабиев, 4.Элдорбек Бегимов, 23.Абдурауф Бўриев, 99.Муҳаммадали Ғиёсов.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадазиз Иброҳимов 21, Ойбек Рустамов 40, Билолхон Тошмирзаев 48, Саидазамат Мирсаидов 53, Анвар Хожимирзаев 89, Қувондиқ Рўзиев 90+2.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. Сидиқов "Қўқон-1912"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди