Жозе Моуринью: "Ниҳоят, қамоқдан чиқдим"

Жозе Моуринью: "Ниҳоят, қамоқдан чиқдим"
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью дисквалификацияси тугагани ҳақида гапирди. Конференциялар лигаси доирасида "Витесс"га қарши ўйинга учиб кетиш олдидан у инстаграмга расм жойлади ва: "Ниҳоят, қамоқдан чиқдим. Ўйинга тайёрман", деб изох қолдирди.

Португалиялик мутахассис А Серия доирасида "Верона"га қарши ўйиндаги номақбул хатти-ҳаракатлари учун дисквалификация қилинганди. Шу сабабли у "Специя" ва "Аталанта"га қарши ўйинларда ўз жойида бўлмади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар