20:49 / 10.03.2022
1 091

"Навбаҳор" мавсумдаги илк ғалабасини "Сурхон" устидан қўлга киритди

"Навбаҳор" мавсумдаги илк ғалабасини "Сурхон" устидан қўлга киритди
Суперлига 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" учрашуви ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда расмий меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Наманганликлар таркибида 6-дақиқада Элгужа Григалашвили ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим аввалида Зоран Марушич орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Ўйин тугаши арафасида Мирослав Маркович ҳисобни қисқартирди.

Мазкур ғалабадан сўнг "лочинлар" ҳисобидаги очколари сонини 4 тага етказиб олди. Сурхонликлар икки ўйиндан сўнг 1 очко тўплашга муваффақ бўлган.

"Сурхон" – "Навбаҳор" - 1:2
Голлар
: Элгужа Григалашвили 6, - 0:1 (Даврон Ҳошимов). Зоран Марушич 55, - 0:2 (Даврон Ҳошимов). Мирослав Маркович 89 пенальти, - 1:2.
"Сурхон": 25.Хавьер Хименес, 2.Зоир Жўрабоев (99.Камрон Сайдазимов, 83), 3.Бобиржон Акбаров, 7.Исломжон Тошпўлатов (19.Нуриддин Ҳасанов, 46), 8.Бахтиёржон Қосимов, 9.Зоҳир Пиримов (10.Муродбек Бобожонов, 46), 13.Мирослав Маркович, 20.Иқбол Маликжонов, 23.Абдулазиз Юсупов (64.Самандар Қодиров, 70), 33.Тоҳиржон Шамшиддинов (26.Улуғбек Абдуллаев, 61), 66.Беҳруз Шайдулов.
Захира: 35.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4.Жавоҳир Соҳибов, 6.Жаҳонгир Аҳмадов, 55.Шарофиддин Шобиров.
"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 6.Рустам Ашурматов, 7.Азим Аҳмедов, 10.Жамшид Искандеров (17.Эҳсони Паншанбе, 90), 19.Нурилло Тўхтасинов (14.Жамшид Болтабоев, 63), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 30.Элгужа Григалашвили (77.Асадбек Собиржонов, 63), 32.Зоран Марушич.
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 9.Иброҳим Ғанихонов, 11.Ислом Кенжабоев 64.Музаффар Мўминов, 70.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 99.Андрей Сидоров.
Огоҳлантириш: Жамшид Болтабоев 90+2, Мирослав Маркович 90+4.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" мавсумдаги илк ғалабасини "Сурхон" устидан қўлга киритди