Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Славче Войнески матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
Ҳозиргина кийим алмаштириш хонасида шогирдлари билан гаплашдим уларга шу гапларни айтдим: "Бу ўйинда эсда қоларли нарса фақатгина 3 очко!" Баъзида 11х11 ўйнаш яхшироқ бўлади. Рақиб сафидаги футболчининг қизил карточкасидан афсусдаман.
"Нефтчи"ни бизга яхши қаршилик кўрсатгани билан табриклайман. Улар сўнгги дақиқаларга қадар ўз менталитетини намойиш этишга уринишди. Бугун биз истаган ўйин услубини кўрмадик ва шунинг учун ҳам фақатгина 3 очко билан қувонишимиз мумкин. Тўғри, кўп вазиятлар яратдик, аммо ўйин кўнгилдагидек эмасди.
Баъзида сиз хоҳлаган нарсаларни қила олмасдан ҳам ғалаба қозонишингиз мумкин, бугун шундай бўлди. Рақибнинг 10 киши бўлиб қолганидан фойдаланишимиз керак эди ва буни шогирдларимга тушунтирдим.
Гол уриш борасида меъёр бўлиши лозим. Тўғри, фақат Черанга боғланиб қолиш яхши эмас. Мен унинг голлар ураётганидан хурсандман. Масалан, кеча Бензема 3 та гол урди ва мен бу Анчелоттининг муаммоси деб ўйламайман.
Мослашиб олиш учун Оливер Шаркичга вақт керак деб ўйлайман. Чунки у Ўзбекистонга дунёнинг умуман бошқа бурчагидан келди. Ҳатто, ички чемпионатда ўйнаган Азиз Турғунбоевга ҳам "Пахтакор" ўйинига мослашиш учун 6 ой керак бўлган.
Охирги тўртта учрашувни ёдга олсак, Ларин ҳамда Хаджиев ҳимоя марказида ўйнади ва уларнинг тўрттасида ҳам дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишга эришдик. Ҳужумга ўтиш борасида фикр билдирадиган бўлсак, агар олдинда бўш позиция бўлса, Камен уни тўлдириш учун марказга яқин ҳаракат қилишини айтганман. Бироқ бир учрашувнинг ўзида турли хил вазият бўлади ва вазифалар ҳам ўзгариши табиий.
Вазиятлардан фойдаланиш борасида анчагина камчиликлар бор. Бунинг устида машғулотлар давомида тинмай ишламоқдамиз. Асосий муаммо сифатида сўнгги пасни бериш ва диққатни жамлашни кўрсатган бўлардим.
Ҳар битта ўйинда ёш футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиляпмиз. Масалан, бугун Руслан Розиевни майдонга туширдик. Шунингдек, Аббос Файзуллаев, Диор Ҳолматов ва бир неча истеъдодли ёшларимиз бор. Уларни эътибордан қочирмаяпмиз. Фақатгина улар машғулотлар давомида ўзини кўрсатиши лозим.
Ўринбосарлар жамоаси учрашувларини мунтазам кузатиб бормоқдаман. Улар ўтган ҳафта "Динамо"га қарши баҳсда 5 та гол урди. Эртага ҳам майдонга тушишади. Ёшлар жамоамиз сафида бир неча катталарга ўтиши мумкин бўлган футболчилар бор.
Шерзод Аъзамовни мен сардор қилиб тайинлаганим йўқ. Бу жамоа аъзоларининг қарори эди. Улар доим бирга юради ва ким сардорликка лойиқлигини яхши билишади. Шерзод нафақат мен, балки клуб учун жуда муҳим шахс. У бугун майдонга тушмаган бўлса ҳам жамоа етарчиси ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи