
Эрон давлати пойтахти Теҳрон шаҳрида Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги мусобақаси давом этмоқда.
Ўзбекистонлик спортчилар Осиё таэквондо федерацияси президенти кубогида 3та медални қўлга киритишди, деб хабар қилди Спортни ривожлантириш вазирлиги.
- 63 кг вазн тоифасида Нияз Пўлатов финалгача етиб борди. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда Нияз эронлик Заид Алхалванига имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
-74 кг вазн тоифасидаги Жасур Жайсунов ярим финалда эронлик Мирхашем Ҳуссайнига ютқазиб қўйди ва бронза медали билан чекланди.
- 87 кг вазн тоифасида Никита Рафалович ярим финалда озарбайжонлик Талех Сулаймановга имкониятни бой берди ва у ҳам бронза медалини қўлга киритди.
Бундан ташқари -54 кг вазн тоифасида Омонжон Отажонов ва Жаҳонгир Худойбердиевлар чорак финалга қадар етиб боришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар