13:21 / 13.03.2022
1 182

Жалолиддин Машариповнинг жароҳати қандай? Клуб матбуот хизмати маълумот берди

Жалолиддин Машариповнинг жароҳати қандай? Клуб матбуот хизмати маълумот берди
Саудия Арабистони чемпионати 24-туридан ўрин олган "Ал-Иттифоқ" ва "Ал-Насср" жамоалари ўртасидаги ўйинда риёдликлар сафида ҳаракат қилган легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушган эди. 43-дақиқада ҳамюртимиз рақиб билан тўқнашувда қошини ёриб олди ва ўйинни давом эттира олмаганди.

Клуб матбуот хизмати футболчимизнинг жароҳати борасида маълумот берди. Текширувларда Машариповнинг юз қисмидаги жароҳатдан ташқари, бурун суяги сингани ҳам аниқланган.

Бундан кўриниб турибдики, у яқин орадаги ўйинларни ўтказиб юборади. Жалолиддин Машарипов тезроқ соғайиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жалолиддин Машариповнинг жароҳати қандай? Клуб матбуот хизмати маълумот берди