11:00 / 15.03.2022
1 132

Ўзбекистонлик боксчилар қитъада тенгсизлигини исботлашди

Ўзбекистонлик боксчилар қитъада тенгсизлигини исботлашди
Иордания пойтахти Амман шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича ўсмирлар вa ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди.

Мусобақада қитъамизнинг 21 мамлакатидан жами 352 нафар боксчи ғолиблик учун баҳсларга киришди. Юртимиз шарафини ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда 25 нафар (ўғил, қиз), ёшлар ўртасида эса 24 нафар (ўғил, қиз) спортчимиз муносиб ҳимоя қилди.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ўғил болалар ўртасидаги финал жангларида 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, улардан 7 нафари олтин медалга сазовор бўлди.

Қуйида боксчиларимизнинг финал жангларида қайд этган натижалари билан танишинг:

-51 кг: Хўжаназар Нортожиев қозоғистонлик боксчини мағлуб этди ва олтин медалга сазовор бўлди.

-54 кг: Абдували Бўрибоев филиппинлик рақибидан устун келди ва навбатдаги олтин медал!

-57 кг: Бахтиёр Асадов қирғизистонлик рақибини катта устунлик билан мағлуб этди ва терма жамоамизга учинчи олтин медални тақдим этди.

-63,5 кг: Жавоҳир Умматалиев ҳиндистонлик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медал билан чекланди.

-67 кг: Фазлиддин Эркинбоев қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медалга эга чиқди.

-71 кг: Алишер Аюбов қозоғистонлик рақибга имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди.

-75 кг: Раҳматулло Бойматов қозоғистонлик рақибини мағлуб этди. Навбатдаги олтин медал!

-80 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов қозоғистонлик рақибини мағлуб этди ва у ҳам олтин медалга сазовор бўлди.

-86 кг: Жамолиддин Қозоқов қозоғистонлик боксчига имкониятни бой берди ва кумуш медал билан тақдирланди.

-92 кг: Айназар Кенесбаев эса қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди ва жамоамиз ҳисобига еттинчи олтин медални тақдим этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик боксчилар қитъада тенгсизлигини исботлашди