23:30 / 16.03.2022
1 032

Славче Войнески: “Бугунги ўйинимизни яхши ҳам, ёмон ҳам деб бўлмайди”

Славче Войнески: “Бугунги ўйинимизни яхши ҳам, ёмон ҳам деб бўлмайди”
Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Олимпик” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Славче Войнески фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида
- Биз учун қандайдир тушунарсиз ўйин бўлди. Дастлабки 10 дақиқаликда ёмон тўп тепдик. Ўйинга киришишимиз яхши кечмади. Бунинг натижасида “Олимпик” гол уриб кетди. 15 дақиқада бир киши кам бўлиб қолганимиздан сўнг ўйинимиз яхши томонга ўзгарди. Футболчилар характер кўрсата олишди. Умумий хулоса қиладиган бўлсам, “Олимпик” сафида характчан ёш футболчилар бор. Бугунги ўйинимизни яхши ҳам, ёмон ҳам деб бўлмайди.

- “Пахтакор”нинг ҳимоя чизиғидаги муаммолар нима билан боғлиқ? Балки ҳимоячиларнинг жисмоний ҳолати яхши эмасдир...
- Замонавий футболда бутун жамоа ҳимояланиши ва ҳужумга ўтиши керак. “Олимпик”нинг босим қилишини билар эдик. Ҳимоядаги ижрочиларимиз зўр ўйнамаган бўлиши мумкин. Биз бунга жамоавий қарашимиз керак. Машғулотларда шуларнинг устида ишлаймиз.

- Бугун марказда “Пахтакор”нинг асосий таркибида Оливер Шаркич тушди. Унинг асосий таркибда тушиши хато қарор эдими?
- Шаркични олишимиз тактик ўзгаришга боғлиқ. Темпга қараб Собирхўжаевни туширдик. Чунки қийин вазиятда эдик. Шаркич бугун яхши ўйнади. Кейинги учрашувларда яна имконият берамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Славче Войнески: “Бугунги ўйинимизни яхши ҳам, ёмон ҳам деб бўлмайди”