20:37 / 17.03.2022
1 102

Суперлига доирасидаги «ОКМК» — «Насаф» учрашуви қолдирилди

Суперлига доирасидаги «ОКМК» — «Насаф» учрашуви қолдирилди
Фото: ПФЛ
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган «ОКМК»—«Насаф» ўйини қолдирилди. Бу ҳақида ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Ўйин Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси сўровига кўра қолдирилган. Тошкент вилояти ИББ 20–21 март кунлари Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб, вилоятнинг асосий байрам тадбири бўлиб ўтиши сабаб, мазкур тадбир давомида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш учун вилоят ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг мавжуд куч ва воситлари жалб қилинишини инобатга олиб, 20 ва 21 март кунлари «ОКМК» спорт мажмуаси ўйингоҳидаги футбол учрашувларини бошқа кунга қолдиришни ПФЛдан сўраган.

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган учрашувлар 16–18 март кунлари бўлиб ўтади. Фақатгина «Насаф» жамоасининг ОФК Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига ўтиш ўйинида иштирок этиши ҳисобга олиниб, «ОКМК»га қарши баҳс 20 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Шу сабабли икки жамоа ўртасидаги ўйин бошқа кунга қолдирилади.

Маълумот учун, «Насаф» Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф баҳсида БААнинг «Банияс» жамоаси устидан ғалаба қозонди ва гуруҳ босқичига йўл олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига доирасидаги «ОКМК» — «Насаф» учрашуви қолдирилди