20:12 / 22.03.2022
1 344

Наманган вилояти ҳокими "Navruz Cup-2022" халқаро турнири олдидан йиғилиш ўтказди

Наманган вилояти ҳокими "Navruz Cup-2022" халқаро турнири олдидан йиғилиш ўтказди
Хабарингиз борки, 25-29 март кунлари Наманган шаҳрида “Navruz Cup-2022” халқаро турнири бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирни юқори савияда ўтказиш бўйича бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов, шунингдек, ташкилот ва меҳмонхона раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишдаги асосий масала халқаро турнирда иштирок этадиган жамоаларни юқори савияда кутиб олиш меҳмонхоналарда қулай шароитларни яратиш, ўйинлар ўтказиладиган стадионга бориб келиш йўлларида қулай шароитларни яхшилаш ҳамда машғулотларни ўтказиш майдонларининг шайлиги бўйича тегишли ташкилот масъулларига топшириқлар берилди.

“Навбаҳор” матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Наманган вилояти ҳокими "Navruz Cup-2022" халқаро турнири олдидан йиғилиш ўтказди