19:57 / 25.03.2022
970

"Navruz Cup-2022". Уганда пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этиб, финалга чиқди

"Navruz Cup-2022". Уганда пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этиб, финалга чиқди
"Navruz Cup" турниридан ўрин олган Уганда - Тожикистон учрашуви якунланди. Асосий вақтда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Пенальтилар сериясида омад угандалик футболчиларга кулиб боқди (5:4).

Дастлаб 8-дақиқада африкаликлар вакили Эмануэль Окви ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 39-дақиқада қўшниларимиз аъзоси Алишер Жалилов рақиб посбонининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади.

Шундан сўнг жамоалар бошқа гол уришга муваффақ бўлмади. Пенальтилар сериясида Уганда терма жамоаси 5:4 ҳисобида рақибдан устун келди.

"Navruz Cup-2022". Биринчи ўйин

Уганда - Тожикистон 1:1
Гол:
Эммануель Окви 8, 1:0, Алишер Жалилов 37, 1:1
Пенальтилар серияси: 5:4

Уганда: 18. Чарлес Лукваго, 4. Хербет Ачаи (20. Деррик Какооза, 86), 5. Бефис Мугаби, 6. Бобоси Бяруханга, 7. Эммануель Окви (22. Мартин Кизза, 70), 10. Фаруку Мия (17. Аллан Окелло, 60), 13. Милтон Кариса, 12. Марвин Юнгман ( 9. Фахад Азиз Ба Йо, 60), 15. Халиди Лвалива, 21. Аллан Киямбаде, 23. Мосес Ваисва (16. Стивен Сервадда, 70).
Захира: 1. Нафиан Алионзи, 2. Жеймс Бегиса, 3. Абду Азизи Кайондо, 8. Ливингстон Мулондо, 11. Рожерс Мато, 14. Хассан Журуа.

Тожикистон: 1. Рустам Ятимов, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Давронжон Эргашев, 6. Ваҳдат Ханонов, 7. Парвизжон Умарбоев, 10. Алишер Жалилов, 14. Муҳаммаджон Раҳимов (25. Аини Алижони,), 17. Эҳсони Паншанбе (5. Искандар Жалилов, 90), 19. Аҳтам Назаров, 21. Манучехр Жалилов (11. Рустам Соиров, 82), 22. Манучехр Сафаров.
Захира: 23. Муҳриддин Ҳасанов, 3. Караматуллозода Алижон, 9. Жаҳонгир Эргашев, 13. Ислом Зоиров, 15. Шервони Мабатшоев, 18. Караматулло Саидов, 20. Фирдавс Чакалов, 24. Фатхулло Олимзода, 26. Меҳрубон Каримов.

Огоҳлантириш: Херберт Ачаи (Уганда) 13, Юнгман (Уганда), 34, Эммануель Окви (Уганда) 54, Зоир Жўрабоев (Тожикистон) 57, Эҳсони Паншанбе (Тожикистон) 84, Рустам Ятимов (Тожикистон) 90+1.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Navruz Cup-2022". Уганда пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этиб, финалга чиқди