"Navruz Cup-2022" мусобақаси ярим финали доирасидаги Уганда - Тожикистон (1:1, пен 5:4) учрашувидан кейин Уганда бош мураббийи Милутин Средоевич матбуот анжуманида қатнашди.
"Қизиқарли ва шиддатли ўйин бўлди. Техник томонлама шаклланган яхши жамоага қарши ўйнадик. Тожикистон осон рақиб эмасди. Қийин ўйин бўлди. Лекин биз ўз тактикамизни ўзгартирдик ва ўйинни тенглаштирдик. Ўзгаришлардан кейин бироз ўйинимиз ўхшамади, дарвозабонимиз ҳам хато қилди. Тожикистон ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди. Муҳим ўйинда, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ушбу терма жамоамизда турли ёшдаги футболчилар бор. Кўп футболчилар U-20 терма жамоаси аъзолари ҳисобланади. Ёшлар ўртасидаги Африка Миллатлар кубогида қатнашишган, улар Уганда футболи келажаги ҳисобланади. Ушбу ёш футболчилар билан бирга кичик тарих яратиб, мусобақада ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Биринчи мақсадимиз финалга чиқиш эди ва биринчи мақсадимизга эришдик", - деди Средоевич.
- Африка терма жамоалари жисмоний томонлама кучли ўйнайди, аммо бугун Уганда Тожикистондан жисмоний томонлама кучли кўринмади...
- Албатта сизнинг фикрингизни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтаманки бугунги ўйинга тайёрланиш учун 48 соат вақтимиз бор эди. Иқлим бошқа, майдон бошқача экан. Сешанба куни Наманганга келдик ва бугун ўйин ўтказдик. Кўплаб мухлислар Тожикистонга томонида бўлди, бу ҳам баҳсга бироз таъсир қилди деб ўйлайман.
- Дарвозабон хато қилди, лекин пенальтилар сериясида иккита сейв қилди ва жамоага ғалаба келтирди. У ҳақида қандай фикрдасиз?
- Миллий терма жамоа даражасида футболчиларимизда бироз тажриба етишмаслиги мумкин. Битта ёки иккита хато қилиш мумкин, агар кетма-кет хатоларга йўл қўйганида уни балки алмаштирган бўлардик.
- Бугун пенальтилар сериясига етиб боришини кутганмидингиз? Наманганга кўп футболчиларни олиб келибсиз, кейинги баҳсдан олдин таркибда ўзгаришлар бўладими?
- Ўйиндан кейин бугунги баҳсни ўрганиб чиқамиз ва хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Тожикистон ФИФА рейтингида улардан анча юқоридамиз, аммо transfermarkt порталига қарасангиз бизнинг ҳозирги таркибимиз 2, Тожикистон терма жамоаси умумий нархи эса 7 миллионга тенг экан. Уганда терма жамоасининг ўртача ёши анча ёш. Июнь ойида Африка миллатлар кубоги саралаши бўлади ва унга кучли таркиб шакллантиришга ҳаракат қиламиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди