date
views 1 464

Александр Крестинин: Кучимиз етмади

Александр Крестинин: Кучимиз етмади
"Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизиқарли ўйин бўлди. Иккинчи таймда ўйинимиз чиқмади, икки хил тайм гувоҳига айландик", - деди Александр Крестинин.

- Бугун иккинчи таймда шогирдларингиз жисмоний томонлама бироз эркинликка берилишди...
- Тўғри айтдингиз, аммо улар эркинликка берилишмади, шунчаки кучлари етмай қолди.

- 29 март куни Тожикистонга қарши ўйнайсизлар. Июнь ойида ҳам Осиё Кубоги саралашида ҳам Тожикистон билан бир гуруҳдасизлар. Шундан келиб чиқиб уларга қарши қандайдир ёпиқ ўйин бўладими ёки қандайдир сирларни яширасизми?
- Йўқ. Июнь ойида кимлар майдонга тушишини биласизми? Мен билмайман, футболчиларнинг ҳолати турлича бўлади. Тўғри рақиб битта, аммо расмий ўйингача 2,5 ой вақт бор.

- Финалда Уганда ва Ўзбекистон тўқнаш келади. Кимнинг имкониятни юқорироқ баҳолайсиз?
- Финалга муносиблар чиқади. Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиққанман, аммо Уганда ҳақида маълумотга эга эмасман. Аммо финалга чиқдими демак кучли бўлса керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Крестинин: Кучимиз етмади