"Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида берган интервьюси италиялик журналистлар томонидан нотўғри таржима қилинди. Унга кўра ҳамюртимиз клубида асосий таркибда ўйнашни хоҳлар эдим, деган гапларини хорижлик журналистлар асосийда тушмасам “Рома”дан кетаман, деб талқин қилган.
Ушбу ҳолатга футболчимиз инстаграмдаги саҳифасида муносабат билдириб, бу орқали италиялик журналистларга мурожаат қилди.
- Ҳаммага салом. Интервьюларимдан бири нотўғри таржима қилинганини кўрдим. Яъни агар "Рома"да ўйнамасам, жамоадан кетаман, деб айтмаганман. Ҳеч қачон бундай фикр билдирмаганман.
“Рома”нинг бир қисми бўлганимдан хурсандман. Ҳар куни машғулотларда кўпроқ меҳнат қилиб, жамоадошларим ва мистер (мураббий)га ёрдам беришни хоҳлайман, - деди Элдор Шомуродов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда