Килиан Мбаппе ўзини таклиф қилаётган жамоалар учун асосий шартини эълон қилди. Унга кўра, 23 ёшли футболчи ўз имиджи ҳуқуқлари билан ўзи шуғулланади.
Франциялик футболчи имиджи орқали топиладиган даромадни клуб билан бўлишмоқчи эмас. Мбаппе 2017 йилда ПСЖ билан шартнома қилганида имидж ҳуқуқини клубга берган эди ва шундан бери бу йўналишдаги барча даромад клуб ғазнасига тушмоқда.
Энди Килиан худди Лионель Месси сингари ўз имиджидан келадиган пулларни шахсан ўзи бошқармоқчи.
Манбаларнинг таъкидлашича, камдан-кам клублар бу таклифга кўнади. ПСЖ эса Мбаппени сақлаб қолиш учун унинг талабини бажаришга тайёр.
Франциялик тўпурар ўртага ташлаган талаб “Реал”ни қониқтирмаслиги айтилмоқда. Чунки “Қироллик клуби” ўз юлдузларининг имиджидан келадиган даромадларни ўзи бошқаради. Айрим ҳолатда эса, мадридликлар даромадни тенг ярмидан бўлишиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш