
"Барселона" ва "Ливерпуль" афсоналари хайрия учрашувида майдонга тушди. Мазкур ўйинда мерсисайдликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Ливерпуль" таркибидаги ягона гол Стивен Жеррард томонидан киритилган бўлса, "Барса"дан Жованни ва Ривалдо ўз номини таблога ёздириб қўйди. Беллашувдаги уч гол ҳам пеналтидан урилди.
Бу ўйинда Луис Гарсия, Ежи Дудек, Дирк Кюйт, Эдмилсон, Эдгар Давидс, Хавьер Савиола ва бошқа таниқли юлдузлар ҳаракат қилди.
"Энфильд"даги баҳсдан тушган барча маблағ хайрия ишларига йўналтирилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар