
“Қироллик клуби” ёзги трансферлар мавсумида келажакни кўзлаб иш кўрадиган бўляпти. Жамоа таркиби сезиларди даражада ёшартирилади.
As нашрининг таъкидлашича, клуб президенти Флорентино Перес ёзда фақат икки футболчи – Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни олиб келади.
Бошқа трансферларга пул сарфланмайди. Мураббийлар штабига асосий эътиборни ҳозир таркибда бўлган ўйинчилар ва ёш футболчиларга қаратиш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, мавсум якунланиши билан Мадридга ижарадаги ёш футболчилар – Борха Майораль, Альваро Одриосола ҳамда Такэфуса Кубо қайтади ва уларга асосий таркибга кириш учун курашиш имкони берилади.
Бундан ташқари, Перес мураббийлардан келажак учун академия тарбияланувчилари орасидан энг иқтидорлиларини асосий жамоага қўшишни талаб қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар