Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РБК нашрига берган интервьюсида Россияда олигархлар йўқлиги, АҚШ эса санкциялари орқали «мутлақо ҳалол қонуний тадбиркорларни талагани» ҳақида гапирди.
«Президент Байден гўёки бугунги воқеаларнинг меъморлари бўлган россиялик олигархларнинг ҳамма нарсасини тортиб олишга муваффақ бўлганидан фахрланмоқда. Кўриниб турибдики, АҚШ президенти булар олигарх эмаслигини тушунмайди. Олигарх — бу ҳокимият тепасига кўтарилган бизнесмен, мисол учун, яқин ўтган йилларда ҳокимият тепасига кўтарилган ягона олигарх, бу АҚШ [собиқ] президенти [Дональд] Трамп. Дарвоқе, бизнинг мамлакатимизда ҳокимиятга интилган сўнгги олигарх эҳтимол, [Михаил] Ходорковский бўлган», деди Песков.
Президент матбуот котибининг сўзларига кўра, россиялик бизнесменларнинг Ғарб давлатларида қонуний йўл билан эгалик қилган мулклари санкциялар остида қолган. «Яхталар, самолётлар ва уйлар учун солиқ ва пуллар тўланган», дея қўшимча қилди Песков.
«За яхты, самолеты и дома были уплачены налоги и заплачены деньги, на которые как раз и развивалась экономика США и Западной Европы», — добавил Песков.
У шунингдек, «Россияда ким ҳокимият тепасида бўлишини Байден эмас, балки руслар ҳал қилиши»ни айтиб ўтган.
Жо Байден 26 март куни Варшавадаги нутқида АҚШ россиялик 140 нафар олигарх ва уларнинг оила аъзоларига қарши санкциялар жорий этгани, «уларнинг ноқонуний йўллар билан орттирган мулклари, яхталари, ҳашаматли квартира ва саройлари қидириб топилаётгани»ни айтганди.
Байденнинг сўзларига кўра, «Россиянинг 400 дан ортиқ ҳукумат амалдорлари, жумладан, Украина билан урушнинг асосий меъморлари» ҳам санкцияларга дучор бўлган.
Варшавада чиқиш қилган Байденнинг айтишича, санкциялар Россия иқтисодиётига шу қадар катта зарар етказганки, у тез орада дунёнинг 20 та йирик иқтисодий давлати қаторига ҳам киролмайди, Россия рубли эса чиқиндига айланмоқда.
Байден Россия халқига ҳам мурожаат қилиб, руслар АҚШга душман эмаслигини қайд этган ва Путин ҳақида гапириб, «бу одам ҳокимиятда қолиши мумкин эмас»лигини айтганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш