date
views 1 742

ОЧЛ-2022: “Пахтакор” ва “Насаф” Саудия Арабистонига 4 апрель куни йўл олади

ОЧЛ-2022: “Пахтакор” ва “Насаф” Саудия Арабистонига 4 апрель куни йўл олади
7-27 апрель кунлари Саудия Арабистони Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақаси гуруҳ босқич ўйинларига мезбонлик қилади.
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” клуби “D” гуруҳида иштирок этади ва “Ал Дуҳаил” (Қатар), “Сепахон” (Эрон) ҳамда “Ал Таавун” (Саудия Арабистони) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

ОЧЛ Плей-оффидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон кубоги соҳиби “Насаф” эса “E” гуруҳида қатнашади ва “Ал Садд” (Қатар), “Ал Файсали” (Саудия Арабистони) ҳамда “Ал Веҳдат” (Иордания) жамоалари қаршилигини енггишга уринади.

“D” гуруҳи ўйинлари Бурайда шаҳрида, “E” гуруҳи эса Даммам шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон шарафини ОЧЛда ҳимоя қиладиган икки клуб ҳам Саудияга 4 апрел куни чартер рейс орқали биргаликда йўл олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ-2022: “Пахтакор” ва “Насаф” Саудия Арабистонига 4 апрель куни йўл олади