22:26 / 29.03.2022
1 923

Хет-трикка эришган Элдор Шомуродов ўйиндан кейин қандай фикр билдирди?

Хет-трикка эришган Элдор Шомуродов ўйиндан кейин қандай фикр билдирди?
“Navruz Cup-2022” турнири финалида Ўзбекистон терма жамоаси Угандани 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мухлисларни хурсанд қилди.
Асосий ҳужумчимиз ва сардоримиз Элдор Шомуродов учта гол уриб ғалабага катта ҳисса қўшди. Учрашувдан кейин Шомуродов “Спорт” телеканалига қисқача интервью берди.

- Ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув борасида фикрларингиз?
- Табрик учун раҳмат. Яхши турнир бўлди. Бундан олдин ҳам биз Наманганда ўйнаганмиз. Бу ерда қанақа муҳит бўлишини яхши биламиз. Мухлислар стадионга келиб қўллаб-қувватлаганларидан хурсандмиз. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирамиз.

- Уганда анчагина жисмонан бақувват ва тезкор футбол намойиш этди. Бу жамоага қарши мураббий томонидан қандай кўрсатма берилди?
- Терма жамоада кўп футболчилар дебют ўйинларини ўтказишди. Терма жамоа қайтадан йиғиляпти. Ўз ўйинимизни ривожлантиришга ҳаракат қиляпмиз. Ҳурматни сақлаган ҳолда айтамизки, Ўзбекистон Уганда, Қирғизистон каби терма жамоалардан кучли. Бизга бундай ўйинлар ўз ўйинимизни йўлга қўйиб олишимиз учун муҳим.

- Терма жамоа таркиби кескин ўзгаряпти ва ўйиндан-ўйинга катта ўзгаришлар бўляпти. Бу сизларга қийинчилик туғдирмаяптими?
- Мураббий идеал таркиб излаяпти деб ўйлайман. Шунинг учун таркибни алмаштириб кўряпти. Тактик услубларни синаяпти. Ўзига яраша қийинчилиги бор, аммо ҳаммаси яхши. Ўртоқлик учрашувларида албатта бундай нарсаларни қўллаб кўриш керак.

- Кейинги режаларингиз қандай?
- “Рома” сафига қайтиб чемпионат ўйинларига тайёргарликни давом эттирамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хет-трикка эришган Элдор Шомуродов ўйиндан кейин қандай фикр билдирди?