"Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Славче Войнески ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Энг аввало футболчиларимни табриклайман. Ўйин қийин ўтди. Ҳар томонлама чарчадим. Ҳаяжонли баҳс бўлди. Бугунги учрашувни назорат қилиб бордик. Тўп назорати биз томонда бўлди. Якунда киритилган гол орқали ғалаба қозондик.
Ихтиёримизда 12-13 нафар футболчи бор эди. Улар терма жамоа сафида эди. "Навбаҳор"га қарши ўйинга тўлиқ таркиб билан тайёрлана олмадик. Бу бизга панд бериши мумкин эди. Қишки йиғинларда олиб борган тактик машғулотларимиз иш берди. Биз ғалабани истагандик ва якунда буни уддалай олдик. Бундан хурсандман.
Ўйин охирида юз берган ҳолатлар дилимни ҳира қилди. Бундай жанжаллар, муштлашувлар профессионал футболчиларга хос бўлмаган жиҳат ҳисобланади. Ғалаба қозондингми, мағлуб бўлдингми - буни қабул қила олишинг керак.
Биламан, биз ҳам ҳали Наманганга борамиз ва у ерда бошни тик тутган ҳолда боришимиз керак. Умид қиламанки, бундай вазиятларга федерация ҳам муносабатини билдиради. Ўйин ажойиб бўлди, атмосфера ҳам юқори эди. Фақатгина, ўйин тугагач бундай ҳолатлар қоидаларга тўғри келмайди", деди Славче Войнески.
- Захирадан футболчиларни фақатгина 70-дақиқадан кейин туширдингиз. Ваҳоланки, захирада бошқа кучли футболчиларингиз ҳам бор эди. Сиз бу салбий натижага олиб келиши мумкинлигидан қўрқмадингизми?
- Бу бизнинг стратегиямиз. Биз ғалаба қозондик. Демак, бу тўғри қарор эди. Масалан ўйин якунида барча 5 та ўзгаришни амалга оширишим ҳам мумкин эди.
- "Пахтакор" "Насаф" билан ҳам, "Навбаҳор" билан ҳам ўйнаб улгурди. Қайси ўйин сиз учун қийинроқ бўлди?
- Умуман жамоаларни таққослашни тўғри деб ҳисобламайман. "Насаф"га қарши фақатгина битта ўйиндан иборат баҳсда ўйнадик. Жамоа балки чемпионат ўйинида бошқачароқ ўйнаган бўларди. Шунинг учун бу саволга тўлиқ жавоб бера олмайман. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди