
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ЖЧ-2022 қуръаси бўйича ўз фикрларини билдирди. Испанлар E гуруҳида Германия, Япония ва Коста-Рика - Янги Зеландия ўйини ғолибига қарши ўйнайдилар.
"Биз ушбу жаҳон чемпионатини забт этмоқчимиз. Бу ўртоқлик ўйини бўладими, Европа ёки жаҳон чемпионати бўладими, ўйин услубимизни ўзгартирмоқчи эмасмиз.
Бизда аниқ услуб бор ва биз билан рақобатлашиш қийин. Ҳар қандай жамоа балки бизни мағлуб этиши мумкин, аммо биз ҳам барча рақибларни юта оламиз.
Ушбу қийин қуръа якунда балки энг осонига айланар. Жамоалар у ерга қандай ҳолатда боришларини хеч ким билмайди. Сюрпризлар ҳам бўлиши мумкин.
Иккинчи саватчада Германия энг кучли рақиб эди. Кучли жамоа. Топ-мураббий келганидан кейин улар янада кучайишди. Аммо биз бошқача кучмиз, жаҳонда еттинчимиз ва жаҳонни забт этмоқчимиз.
Осон ўйинлар бўлмайди. Биз Японияни жуда яхши биламиз - қийин бўлади", - деди Энрике. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар