13:23 / 02.04.2022
917

Ҳожимат Эркинов: "Суперлигадаги энг қийин рақиб — "Насаф"

Ҳожимат Эркинов: "Суперлигадаги энг қийин рақиб — "Насаф"
"Пахтакор" Coca-Cola Суперлига 4-турининг марказий учрашувида "Навбаҳор"дан кичик ҳисобда устун келди. Беллашув ниҳоясига етганидан кейин "шерлар" ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркиновнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Ўйин яхши бўлди. "Навбаҳор"дан ҳар жабҳада устун эдик. Шу туфайли якунда ғалаба қозондик.

- Ўйиннинг асосий вақти тенгкурашлар остида ўтгандек туюлди. Агар гол урилмаса, дуранг сиз учун қониқарсиз натижа бўлармиди?
- Марказий ўйинларда фақат сафарда ўйнаётган томонни 1 очко қониқтириши мумкин. Биз бугун фақат 3 очко учун майдонга чиққандик. Бу бевосита ўйинда ҳам кўринди.

- "Пахтакор" вингерлари доимий тарзда қанотларни алмаштириб ўйнашади. Ҳожимат Эркиновга кўпроқ қайси қанот қулайроқ?
- Тўғрисини айтсам, катта футболга ўтаётганимда ўзимни чапда қулайроқ ҳис қилардим. Бироқ, "Пахтакор"да ўнг томонга тушириш баробарида қандай ҳаракатлансам, фойдалироқ бўла олишимни уқтиришди. Ҳозир иккала томонда бир хил эркинман.

- Бугун чемпионликка даъво қилаётган 2 клуб ўзаро тўқнашди. "Шерлар" олтин медаллар учун курашда асосий хавфни қайси жамоадан кутяпти?
- Ҳозирча барча клублар билан тўқнашмадик. Шунга ҳамманинг кучига тўғри баҳо беролмаймиз. Лекин, ортда қолган ўйинлардан хулоса қилсак, энг кучли рақиб "Насаф" эди.

- "Навбаҳор"дан ҳам кучлироқми?
- Ҳа, мавсумдаги биринчи расмий ўйинлиги учун бўлса керак, Суперкубок баҳси қийинроқ ўтганди.

- "Пахтакор" 4 апрель куни ОЧЛда иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади. Гуруҳдаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Рости, ҳали рақибларни жамоа билан таҳлил қилмадик. Бугунгача асосий эътиборимиз "Навбаҳор"га қаратилган эди. Мана, энди ОЧЛ ҳақида ўйлашни бошласак бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳожимат Эркинов: "Суперлигадаги энг қийин рақиб — "Насаф"