"Навбаҳор"да жиддий амбициялар пайдо бўлганидан кейин водий жамоасининг "Пахтакор"га қарши ўйинларини унутиб бўлмаяпти.
Ҳайдаровнинг аудиоси тарқаши, клуб расмийлари иштирокидаги жанжаллар, мухлиснинг машҳур видеомурожаати, Танташев четлатилиши, МТРК машинасига "фанат"ларнинг ҳужуми...
Балки, кечаги учрашувнинг асосий вақти сўнгги йиллардаги тўқнашувлар орасида энг тинч ўтгани бўлди. Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 90 дақиқа давомида ҳеч қандай эътирозга ўрин қолдирмади (кўз тегмасин).
Бироқ, рефери ўйинга якун ясовчи ҳуштагини чалганида куннинг асосий воқеалари энди бошланаётганини ҳеч ким билмасди. Ўткирбек Юсупов ҳамда "Пахтакор" мухлислар клуби етакчиси ўртасида рўй берган тўқнашув охирги 9 соат ичида кўп ва хўб муҳокама қилинди. Биз ҳеч ким қилмаган ишга қўл уриб, масаланинг ҳуқуқий томонига тўхталамиз:
Биринчи воқеа учрашувга қўшиб берилган 4-дақиқада мезбонлар мухлиси томонидан тўпнинг майдон ичига тепиб юборилиши бўлди. Бир сўз билан айтганда, фан-клуб етакчиси туриши тақиқланган жойда пайдо бўлди ва қилмаслиги керак бўлган ишни амалга оширди.
Регламентнинг 16.4. бандида футбол клублари ўз мухлислари ва жамоа номидан бирор-бир учрашувда муайян вазифани бажараётган ҳар қандай шахс хулқи учун жавобгарлиги белгиланган. Таъкидлаш керакки, Жавоҳир Шокиров айни пайтда ЎФА Интизом кодексининг 5.40. бандини бузди: Стадион, футбол майдони ва стадионга ёндош ҳудудда тартибсизликларни келтириб чиқишга сабаб бўлган провокацион хатти-ҳаракат.
Шу туфайли қоидабузар огоҳлантирилиб, жаримага тортилиши ёки номуайян муддатга четлатилиши, стадионга нисбатан эса учрашувни томошабинларсиз ёки нейтрал майдонда ўтказиш, дисквалификация ёки пул жаримаси тортилиши мумкин.
Провакацияга учган Юсупов эса Интизом кодекси 5.45. бандининг П бўлимини бузгани учун 2 ўйиндан 10 ўйингача дисквалификация қилиниши, қўшимча равишда унга нисбатан молиявий санкциялар қўлланиши мумкин.
Бундан ташқари, ўйиндан кейин ҳар 2 жамоанинг бошқа расмийлари ўртасида ҳам кичик низо пайдо бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қароридан кейин билиб олишимиз мумкин.
Муаллиф: Faxriddin Ro'ziyev
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди