23:53 / 02.04.2022
1 126

"Насаф"нинг чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев жиддий жароҳат олди

"Насаф"нинг чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев жиддий жароҳат олди
Суперлига 4-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Насаф" баҳси (0:1) ниҳоясига етди. "Насаф" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев учрашувнинг 65-дақиқасида елкасидан оғир жароҳат олди. Шундан сўнг унинг ўрнига Алибек Давронов майдонга туширилди.

Насруллаев ҳозирги пайтда шифохонада тиббиёт ходимлари томонидан текширувдан ўтказилмоқда. Унинг жароҳати бўйича тафсилотлар тез орада маълум бўлади.

Шу тариқа, ҳимоячи катта эҳтимол билан Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи баҳсларида "Насаф"га ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" 4 апрель куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи учрашувларида қатнашиш учун чартер рейс орқали Саудия Арабистонига йўл олади ва 8 апрель куни 1-турда Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши майдонга тушади.

UPD. Сўнгги маълумотларга кўра, футболчининг ўмров суяги синган. Ҳозиргина унинг қўли гипс қилинди. Насруллаевга тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф"нинг чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев жиддий жароҳат олди