05:17 / 03.04.2022
925

Андрей Микляев: "Техник тарафдан "Насаф"га юқаздик"

Андрей Микляев: "Техник тарафдан "Насаф"га юқаздик"
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар катта мураббийи Андрей Микляев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида
- Учрашув натижаси биз учун кутилмаган бўлди. Умуман олганда, биз янги жамоа қуряпмиз, десак ҳам бўлади. Йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади, шунчаки бугун бизнинг кунимиз эмасди, омад келмади. Камида дуранг бўлиши лозим эди.

- Ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингиз, аммо натижадан мамнун эмассиз. Шундайми?
- Ҳа, натижадан мамнун эмасман, бироқ ўйин тарафлама фикримни айтсам, йигитлар борларини беришди.

- Ғуломҳайдар Ғуломовнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?
- Унда жароҳат мавжуд эди. Ўйингача қарийб 2 кун шуғулланмади. Ҳатто унинг учрашувдаги иштироки сўроқ остида эди.

- Жером Этаменинг бугунги ўйини хусусида қандай фикрдасиз?
- Таркибимизда ҳозирча ундан кучлироқ ҳужумчи йўқ. Ундан ташқари бошқа ёш ҳужумчиларимиз бор. Этаме 2 та яхши вазиятга эга бўлди, аммо ундан фойдалана олмади. Айниқса, ўйин сўнгида юзага келган вазиятдан гол урганида, дурангга эришардик.

- "Локомотив" футболчиларида ўзароқ боғлиқлик кўринмади...
- "Насаф" техник тарафдан кучлироқ. Биз бу борада уларга ютқаздик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Микляев: "Техник тарафдан "Насаф"га юқаздик"