1 326
Бобур Абдухолиқов майдон марказидан гол урган ўйинда «Энергетик-БГУ» иродали ғалабага эришди (видео)
Фото: «Энергетик-БГУ»
Футбол бўйича Беларусь Олий Лигасининг 2-турида «Энергетик-БГУ» 3 апрель, якшанба куни «Торпедо-БелАЗ»ни қабул қилди.
Учрашув дебютида меҳмонлар ҳисобда олдинга ўтиб олди. 29-дақиқада Бобур Абдухолиқов мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим бошида Александр Свирепа минскликларнинг иккинчи голини урди.
Учрашувга қўшиб берилган вақтда ўзбекистонлик футболчи майдон марказидан бўш дарвозани аниқ нишонга олган ҳолда, якуний ҳисобни ўрнатди.
«Талабалар» икки турда олти жамғарган ҳолда «БАТЭ» билан биргаликда пешқадам бўлиб турибди.
«Энергетик-БГУ» — «Торпедо-БелАЗ» 3:1
Голлар: 0:1 – 4 Горбачик, 1:1 – 29 Абдухолиқов, 2:1 – 55 Свирепа, 3:1 – 90+5 Абдухолиқов.
«Энергетик-БГУ»: Макушинский, Свирепа, Макавчик, Лаврик (Самотой, 67), Пашевич, Силинский (Омелянчук, 82), Абдураҳмонов, Рилач, Ҳусанов, Абдухолиқов, Папарига (Гришченко, 73; Кунский, 90).
«Торпедо-БелАЗ»: Устинов (Мартянов, 63), Бушма, Залеский, Яшин, Иванов, Премудров, Березкин, Побудей, Липе, Горбачик (Шевченко, 61), Кириленко (Ковалев, 73).
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади