Хабарингиз бор, жорий йилнинг ноябрь ойида Қатар мамлакатида жаҳон чемпионати бошланади. ЖЧ-2022 қуръа ташлаш маросимидан сўнг дарҳол ФИФА тақвимни эълон қилди: турнир 21 ноябрь куни Нидерландия ва Сенегал ўртасидаги ўйин билан Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.
Дастлаб ФИФА мезбон жамоа, яъни Қатар ва қуръа бўйича рақиб бўлган Эквадор анъанага кўра очилиш ўйинида майдонга тушишини билдиришган эди. Охир-оқибат уларнинг ўйини 21:00 га кўчирилди.
Нега бундай бўлди?
ФИФА томошабинга мослашиш асосида тақвим тузади: Қатар кичик мамлакат (аҳолиси 2,8 миллион киши) ва кўплаб мухлисларни қабул қила олмаслиги сабабли, жаҳон чемпионатининг асосий аудиторияси турнирни телевидение ва стриминг хизматлари орқали кузатиб боради. Ташкилотчилар ҳар бир томошабиннинг вақт минтақасини ҳисобга олиши керак.
Агар Европада бу жараён жуда оддий бўлса, Жанубий Америка жамоаларининг тақвими билан боғлиқ вазият анча мураккаб. Қатарнинг очилиш ўйини айнан Эквадор туфайли қолдирилди: агар улар Қатар вақти билан тушдан кейин ўйнаганида, Эквадорда эрталабги 5 га тўғри келарди. ФИФА қитъанинг аҳоли сони бўйича олтинчи ўринда турадиган мамлакатини (20 миллион киши) ўйиндан ёки ширин уйқусидан маҳрум қилишни истамади.
Америка билан ҳам шундай ҳодиса содир бўлди, уларнинг ўйини Қатардан сўнг 00:00 да старт олади.
Бу воқеа илгари содир бўлганми?
2002 йил Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига қадар турнир амалдаги чемпион иштирокидаги ўйин билан бошланган, бироқ чемпионга кейинги жаҳон чемпионатига автоматик йўлланма берилмагани сабабли, бу анъана тўхтатилган эди.
Ўшандан бери мезбонлар доимий равишда дастлабки баҳсда майдонга тушишарди. Энди бу анъана ҳам бузилди.
Очилиш ўйини ҳақида нима дейиш мумкин?
Ҳозирча маълум эмас. Қатар ўйинини қолдириш қароридан кейин ФИФА бу мавзуни кўтармади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди