11:58 / 05.04.2022
864

Гвардиола "Атлетико"нинг услуби ҳақида берилган саволга жавоб берди

Гвардиола "Атлетико"нинг услуби ҳақида берилган саволга жавоб берди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Атлетико"нинг ўйин услубини танқид қилиш керак деб ҳисобламайди.
"Мен ушбу аҳмоқона савол учун бир секунд ҳам сарфламайман. Ҳар бир жамоа ғалаба қозонишга уринади. Улар ютишмоқдами, демак улар ҳақ. Агар биз ғалаба қозонсак, унда биз. Фарқни ўйинчилар юзага келтиради.

Биз ҳам шундай ўйнашимиз ва эришилган натижани ҳимоя қилишимизга тўғри келади. Бу футболнинг бир қисми. Уларнинг услубини муҳокама қилмайман, аммо Мадриддаги ўйин олдидан яхши натижага эришиш учун таҳлил ўтказаман.

Хунук футбол нима дегани? Менинг жамоам "Олд Траффорд"да 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Бернарду Силва бурчакдан тўпни ўйинга киритиш учун беш дақиқа сарфлади. Бу хунук эмас, ҳисобни ушлаш.

Мен ҳеч қачон рақибларнинг ҳаракатини баҳоламайман
", - дейди Гвардиола.

"Манчестер Сити" "Атлетико"га қарши бугун Англияда ўйин ўтказади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола "Атлетико"нинг услуби ҳақида берилган саволга жавоб берди