
Ўзингизга маълум, "Насаф" ОЧЛдаги юришини 8 апрель куни бошлайди. Қаршиликларнинг илк рақиби Қатарнинг "Ал-Садд" жамоаси бўлади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади.
"Насаф" Даммам шаҳрида бўлиб ўтадиган гуруҳ босқичида иштирок этиш учун 23 нафар футболчи билан келган.
Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев, Азамат Сойибов, Абдувоҳид Неъматов.
Ҳимоячилар: Алибек Давронов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Сардор Садуллаев, Зафармурод Абдираҳматов, Умарбек Эшмуродов.
Ярим ҳимоячилар: Муродбек Раҳматов, Шароф Муҳитдинов, Иван Соловьёв, Суҳроб Нуруллоев, Баҳром Абдураҳимов, Шаҳзод Акрамов, Акмал Мозговой, Азиз Холмуродов, Аслиддин Турсунпўлатов, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич.
Ҳужумчилар: Ҳусаин Норчаев, Семир Смайлагич. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар