07:00 / 07.04.2022
936

"Машъал" янги легионерни ўз сафига қўшиб олди

"Машъал" янги легионерни ўз сафига қўшиб олди
Муборакнинг «Машъал» клуби украиналик Микола Агаповни ўз сафига қўшиб олди. Нотинч вазият сабаб миллий чемпионат учрашувлари тўхтаб қолганидан келиб чиқиб, ФИФА украиналик футболчиларни трансфер ойнасидан ташқари ҳам рўйхатдан ўтказишга рухсат берганди.

Ҳужумчи Микола Агапов 1993 йилнинг 13 ноябрь куни Харков шаҳрида дунёга келган. Унинг сўнгги жамоаси «ФК Альянс» Украина Биринчи лигаси вакили ҳисобланарди. Эндиликда футболчи «Машъал»нинг Суперлига йўлидаги рақобатига ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Футболчи 31 март куни Ўзбекистонга етиб келган. Айни вақтда Муборак шаҳрида бўлиб турибди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Микола Агаповга юртимиздаги фаолиятида омад, унинг ватанига эса тинчлик ва осойишталик тилайди, - дея хабар бермоқда, ЎзПФЛ матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Машъал" янги легионерни ўз сафига қўшиб олди