
Айни дақиқаларда Руминияда старт олган Golden Beld турнирида бир қатор боксчиларимиз ўз юришини бошлади.
Жумладан, -57 кг вазнли Дилшод Абдумуродов испаниялик Антони Фернендесни мағлубиятга учратди;
-67 кгда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жавлонбек Йўлдошев руминиялик Андрей Мустетни муддатидан олдин таслим этди;
-71 кгда турнирда иштирок этаётган, Камронбек Турғунбоев афсуски ирландиялик Валш Аиданга имкониятни бой бериб қўйди;
+92 кгда тажрибали Лазизбек Мулложонов украиналик Дмитро Ловчиниски устидан зафар қучди;
+92 кгдаги ёш истеъдодли вакилимиз Жаҳонгир Зокиров мезбон Разван Филипни нокаутга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олди.
Турнир давом этмоқда, яна бир неча дақиқалардан сўнг, қуйидаги вакилларимиз ўз жангини ўтказади:
20:00дан сўнг:
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев - Кевин Шуманн (Германия)
-75 кг: Саиджамшид Жаффаров - Влад Гаврулич (Молдова)
-80 кг: Дилшодбек Рўзметов - Дмитри Косцюк (Молдова)
-80 кг: Одилжон Аслонов - Эхис Бен (Германия)
-86 кг: Темур Мержанов - Артём Йорданян (Грузия)
Жанглар Руминия бокс федерацияси Youtube канали орқали трансляция қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар