Фото: «Қизилқум»
Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган икки ўйин 6 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтди.
«Қизилқум» «Навбаҳор» билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Элгужа Григалашвили ҳисобни очди. 34-дақиқада Боян Сигер «Навбаҳор»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Навбаҳор» Ўзбекистон Кубогидаги ўз юришини ғалаба билан бошлади.
А гуруҳининг иккинчи ўйинида «Динамо» «Нефтчи» билан баҳс юритди. Меҳмонлар футболчиси Аббос Ғуломов учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. 56-дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаев «Нефтчи»нинг иккинчи голини урди.
«Нефтчи» 1-турда ўз ҳисобига илк ғалабани ёздириб қўйди.
Фото: ПФЛ
Бугунги учрашувлардан сўнг «Навбаҳор» ва «Нефтчи» 3 очкодан жамғариб, 1 ва 2-ўринларга жойлашди. «Динамо» ва «Қизилқум» эса 3 ва4-поғонани банд этди.
Ўзбекистон Кубоги
1-тур баҳслари
6 апрель, чоршанба
«Қизилқум» — «Навбаҳор» 0:2
Голлар: 0:1 — 11 Элгужа Григалашвили, 0:2 — 34 Боян Сигер.
«Қизилқум»: 1. Игнатий Нестеров, 4. Бобурбек Йўлдошев, 6. Эркин Бойдуллаев, 7. Санжар Шоаҳмедов (32. Илҳом Кенжаев, 87), 10. Темурхўжа Абдухолиқов, 11. Александар Станисавлевич (17. Салим Мустафоев, 81), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Шерали Жўраев (18. Жасур Азимов, 81), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 88. Артём Дмитриев (43. Сеун Паул Комолафе, 68).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Сигер, 6. Рустам Ашурматов, 10. Жамшид Искандеров, 19. Нурилло Тўхтасинов, 23. Йован Жокич (22.Игорь Голбан, 80), 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 30. Элгужа Григалашвили, 33. Зоран Марушич.
Огоҳлантиришлар: Йован Жокич (22), Олег Зотеев (26), Артём Дмитриев (32), Темурхўжа Абдухолиқов (36), Бобурбек Йўлдошев (89).
«Динамо» — «Нефтчи» 0:2
Голлар: 0:1 — 1 Аббос Ғуломов, 0:2 — Шаҳзодбек Убайдуллаев.
«Динамо»: 12. Милоэ Прекович, 5. Михайло Йованович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 9. Тўлқин Эргашев (Темурбек Исмоилов, 64), 10. Шоҳмалик Комилов (Александр Глишич, 64), 11. Саҳоб Рашидов (Фаҳриддин Алимов, 64), 15. Жўрабек Маннонов (Ислом Шарипов, 64), 17. Музаффар Музаффаров (Жасур Умаров, 46), 20. Жасур Жумаев, 70. Ойбек Нурматов, 88. Евгений Чумак.
«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 6. Сирожиддин Қўзиев, 10. Ҳусниддин Ғофуров, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Анваржон Ғофуров, 21. Мухсин Убайдуллаев, 28. Даниэль Стойкович, 46. Шаҳзодбек Убайдуллаев (Ойбек Қиличев, 83), 70. Аббос Ғуломов, 77. Аброрбек Исмоилов, 80. Александр Ешич (Улуғбек Хошимов, 77).
Огоҳлантиришлар: Мирзоҳид Ғофуров (14), Иброҳим Йўлдошев (33), Тўлқин Эргашев (51). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?