
"Рома" норвегиялик ҳужумчи Ола Сольбаккенга қизиқиш билдирмоқда. "Буде-Глимт" жамоасида тўп сураётган 23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Конференция лигасида "Рома"га қарши ўйинда учта гол урди.
Жамоалар гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келишди. "Буде-Глимт" ўз уйида "Рома"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди, Сольбаккен ушбу ўйинда дубль қайд этди. Италиядаги жавоб учрашувида (2:2) ҳам яна бир гол киритди.
Йил охирида эркин агентга айланадиган ёш футболчининг ўйини "Рома" раҳбарларида катта таассурот қолдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Буде-Глимт" ва "Рома" Конференция лигасида 1/4 финал босқичида яна тўқнаш келишади. Дастлабки ўйин 7 апрель, жавоб ўйини эса 14 апрель куни бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар