15:39 / 07.04.2022
986

Рўзиқул Бердиев "Насаф"нинг тайёргарлиги, йўқотишлар ва Рамазон шароитида машғулотлар ҳақида гапирди

Рўзиқул Бердиев "Насаф"нинг тайёргарлиги, йўқотишлар ва Рамазон шароитида машғулотлар ҳақида гапирди
"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев championat.asia сайти муҳбири Толибжон Қосимов билан суҳбатда бир қатор саволларга жавоб бериб ўтди.

"Насаф"нинг тайёргарлиги ва йўқотишлар
"Кунига бир маҳалдан машғулотлар ўтказяпмиз. Жамоанинг кайфияти яхши, йигитлар ўйинга тайёр, уларнинг иштиёқи, рухий томонлама тайёргарлиги ҳам жойида. Йигитлар фақат ва фақат ижобий натижа учун бор куч-маҳоратни беради. Жамоа сафидаги йўқотишлар ҳақида гапирсам, Насруллаев ва Ғайбуллаев сафимизда эмас. Қолган футболчилар эса ўйинга тайёр.

Машғулотлар фақат 1 маҳал ўтказилиши сабаби Рамазонми?
"Жамоада кўпчилик Рамазон ойида рўза тутишмоқда. Бу ҳам бир сабаб. Иккинчидан, ОЧЛда ўйинлар ораси жуда яқин. Уу сабабли бир маҳал машғулот қиламиз. Қолаверса, бу ердаги об-ҳавони ҳисобга олишимиз керак. Икки маҳаллик машғулотлар йигитларни толиқтириб қўйиши мумкин.

Иккита йўқотишни қандай тўлдирмоқчи?
Насруллаевнинг йўқлиги бизга катта муаммо бўлиши мумкин, чунки у жамоамиз етакчиси. Ғайбуллаев аввалроқ жароҳат олганди, унинг ўрнида Ҳусниддин ва Умар ҳаракат қилмоқда. Бизда албатта режалар бор, бундан имкон қадар фойлаланамиз. Балки ўрнини алмаштирармиз, балки тактикани ўзгартирамиз. Албатта ўзимизнинг ички имкониятимиздан келиб чиқамиз.

"Насаф"дан кутилмаган тактик схема бўладими?
Схемани танлашда кўп нарсани, жумладан рақиб ўйинчиларнинг имкониятини ҳам ҳисобга олишимиз керак. Биз барча жиҳатлардан келиб чиқиб, ўйинга тайёрланамиз.

Кўп гол урадиган рақибга қарши тайёргарлик
"Ал Садд" албатта кучли рақиб ҳисобланади. Кучли футболчиларга эга жамоа. Қандай ҳужумкор ва тезкор ўйнашини яхши биламиз. Буни йигитларга ҳам тушунтирдик. Ўз имкониятимиздан фойдаланишимиз керак. Уларга қарши тартибли, ақл билан. барчасини ҳисобга олган ҳолда ўйнашимиз керак. Улар ҳужумкор ўйнашади. Биз эса уларнинг кучсиз томонларидан фойдаланишимиз лозим бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев "Насаф"нинг тайёргарлиги, йўқотишлар ва Рамазон шароитида машғулотлар ҳақида гапирди