1 044
Рўзиқул Бердиев ва Шароф Муҳитдинов "Ал-Садд"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди
Хабарингиз бор, эртага "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичи биринчи турида "Ал-Садд"га қарши майдонга тушади. Бугун ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда вакилларимиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчи Шароф Муҳитдинов иштирок этди.
"Ҳаммага Ассалому алайкум! Рамазон ойи барчага муборак бўлсин! ОЧЛ – бу энг кучлилар ўйнайдиган мусобақа. Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади. Эртага бизни осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. Биз бу беллашувга йигитлар билан яхши тайёргарлик олиб бордик. Ўйлайманки, йигитлар баҳсда ижобий натижани қўлга киритиш учун бор маҳоратларини кўрсатишади", – деди Рўзиқул Бердиев.
- "Насаф" 2011 йил ОФК Кубогини, "Ал Садд" эса ОЧЛ Кубогини қўлга киритган. ОЧЛ беллашувлари умуман бошқа ёндашувни талаб қилади. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Ўн йилдан ошиқ вақт ўтди. Кўп нарса ўзгарди. Биз ОЧЛ мусобақаси даражасини яхши биламиз. Бу ерда осон ўйинлар бўлмайди. Ўтган мавсумда биз ОФК Кубоги мусобақасида қатнашгандик. Шуни аниқ айтаманки, ОЧЛ турнирининг даражаси анча юқори ва ОФК Кубогидан кескин фарқ қилади.
- ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари марказлашган ҳолатда бўлиб ўтмоқда. Гуруҳ босқичининг учта беллашуви 7 кун ичида бўлиб ўтади. Бу ўйинлар сифатига ўз таъсирини ўтказмайдими?
- Пандемия туфайли биз бунга мажбур бўлдик. Ўйлайманки, бу тўғри қарор. Албатта, бунинг қийинчилиги бор. Икки ҳафта ичида олтита расмий ўйин ўтказиш футболчиларга қийинчилик туғдиради. Биз бунга тайёргарлик кўрганмиз. Ўйлайманки, кейинчалик ҳаммаси ўз ҳолига қайтиб, ўйинлар уй-сафар тизимида олиб борилади. Биз ҳам ОЧЛ ўйинларини ўз уйимизда, мухлисларимиз ёнида ўтказишни жуда ҳам хоҳлаймиз.
"Эртанги беллашув жуда қизиқарли бўлади деб умид қиламан. Чунки эртанги рақибимизни бутун Осиё яхши билади. Биз ҳам уларга қарши яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда яхши натижа қайд этиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман", – деди Шароф Муҳитдинов.
- Сиз ўтган мавсумда ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этгансиз. Гуруҳ босқичи ўтган мавсумда ҳам марказлашган ҳолда ўтказилган эди ва бу Рамазон ойига тўғри келганди. Ўтган мавсумда орттирган тажрибангизнинг фойдаси тегадими?
- Ўтган мавсумда ҳам худди ҳозиргидай беллашувлар Рамазон вақтига тўғри келганди. Биз рўза тутиб, футбол ўйнаганмиз. Бунинг озроқ қийинчилиги бор.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди