Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал Садд" - "Насаф" учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг биринчи қисмида "Ал Садд" бош мураббийи Хави Грасия ва футболчи Родриго Табата иштирок этди.
"Биз эртага бўлиб ўтадиган биринчи ўйинимизга бор этиборимизни қаратганмиз. Мусобақани ғалаба билан бошламоқчимиз ва бу биз учун жуда ҳам зарур. Гуруҳ босқичида турли жамоаларга қарши ўйнаймиз, биз кучга тўлганмиз ва эртанги ўйинга тайёрмиз", - деб гап бошлади Хави Грасия.
"Ассалому алайкум, ҳаммани Рамазон ойи билан табриклайман. Биз мусобақа бошланиши олдидан жудаям ҳаяжондамиз. Бу турнири яхши бошлаб олиш учун жуда ҳам қаттиқ тайёрландик. Ҳар бир рақибимизни ҳурмат қиламиз. Биринчи рақибимиз жудаям кучли жамоа ва қийин ўйин бўлишни билиб турибмиз. Аммо "Ал Садд" кучли рақибларни мағлуб этган ҳолда бу турнирни ютишга ишонамиз", - деди Родриго Табата.
- Сиз бу турнирга жуда ҳам узун мавсумдан кейин етиб келдингиз. Рақибингиз "Насаф" жамоаси эса мавсумни энди бошлади. Нима деб уйлайсиз бу сизга жисмоний тарафдан фойдали бўладими ёки жамоангизга қўшимча юк юклайдими?
- Ўйлайманки биз мавсумни яхши якунлай олдик. Фақатгина иккита дуранг қайд этдик, аммо биз кубок доирасида ярим финалда мағлуб бўлдик ва ўша ўйиндан кейин бошқа ўйин ўтказмадик. Кўпроқ ишлаб кўп нарсаларни ўзгартириш учун вақт бор. Баъзи ўйинчиларимиз терма жамоаларида ўйин ўтказишган. Эртанги ўйин олдидан биз жудаям ҳаяжондамиз ва хурсандмиз.
- Биз эртанги ўйинга бор эътиборимзни қаратганимиз яхшироқ деб ўйлайман. Чунки мусобақа сўнггида нима бўлишини билмаймиз. Лекин биз гуруҳ босқичини яхши бошлашни хоҳлаймиз. Биламиз "Насаф" жудаям яхши жамоа, буни кўп ўйинларидан кўриб билса бўлади. Улар сўнгги ўйинни "Локомотив" жамоасига қарши ўтказишди ва ғалаба қозонишди. "Насаф" жуда ҳам тезкор жамоа, эртага бизга қийин бўлишини билиб турибмиз. Бизнинг ҳозирги мақсадимиз яхши ўйнашга ҳаракат қилиб, ижобий натижага эришиш.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Садд" - "Насаф" учрашуви эртага, 8 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15да бошланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди