
Фото: Instagram / «Шабоб ал-Аҳли»
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг C гуруҳида 1-тур баҳслари 7 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.
БААнинг «Шабоб ал-Аҳли» жамоаси Туркманистон чемпиони «Аҳал»га қарши баҳс юритди. Учрашувнинг 75-дақиқасида Абди Башимов туркманларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бунга «Шабоб» 79-дақиқада Азиз Ғаниевнинг пенальтидан урган голи билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Мазкур учрашувда ўзбекистонлик футболчи тўлиқ ҳаракат қилди.
Гуруҳнинг нариги ўйинида «Фулад» ва «Ал-Ғарафа» жамоалари нурсиз дурангга имзо чекди.
ОЧЛ
1-тур баҳси
7 апрель, пайшанба
«Аҳал» Турманистон — «Шабоб ал-Аҳли» БАА 1:1
Голлар: 1:0 – 75 Башимов, 1:1 – 79, пенальти Ғаниев.
«Фулад» Эрон — «Ал-Ғарафа» Қатар 0:0 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар