09:06 / 09.04.2022
1 071

«Манчестер Сити» йиллар давомида БАА ҳукумати томонидан молиялаштириб келингани аниқланди

«Манчестер Сити» йиллар давомида БАА ҳукумати томонидан молиялаштириб келингани аниқланди
Коллаж: Der Spiegel
«Манчестер Сити» хўжайинининг компанияси БАА ҳукуматига алоқадорлиги, улар клубни молиялаштириб келаётгани аниқланди.

Der Spiegel нашри инглиз клуби фаолиятига оид янги текширувни эълон қилди. Хусусан, унда айтилишича, шайх Мансурга тегишли Abu Dhabi United Group Investment & Development (ADUG) компанияси БАА расмийларига алоқадор.

ADUG 2008 йилдан то 2021 йилга қадар жамоанинг расмий эгаси эди, шундан сўнг клуб Мансурга тегишли бўлган бошқа компания томонидан қабул қилинган. БАА расмийлари ADUG хусусий компания эканлиги ва Мансурнинг инглиз жамоаси бошқарувида бўлиши унинг шахсий сармояси натижаси эканини бир неча бор таъкидлаган.

Молия вазирлиги Спорт арбитраж суди (CАS) олдида берган кўрсатмаларида ADUG’нинг БАА ҳукумати ёки Абу-Даби амирлиги билан алоқаси йўқлигини айтиб ўтган.

Бироқ Football Leaks томонидан ҳужжатларни ўрганиш шуни кўрсатдики, ADUG’нинг клубга тўловлари давлат органи томонидан тасдиқланган. Ички ҳужжатларга кўра, Ижро ишлари бошқармаси (EАА) компания ҳисобларини бошқаради.

Абу-Даби амирлигининг амалдаги бош вазири Ҳалдун ал-Муборак давлат инвестиция фонди раҳбари, шунингдек, «Манчестер Сити» бошқарув раиси ҳисобланади. Эҳтимол, бу пул оқими унинг рухсати билан бошланган.

«Манчестер Сити» агентлик тўловларини тўлаш бўйича сўровларни EАА бош маслаҳатчисига юборган, ҳомийлардан бири Etisalat компаниясига тегишли ҳисоб-фактуралар ташкилотнинг молиявий директори Омад Авадга юборилган.

«Омар EАА’да ишлайди ва ‘Манчестер Сити’ни молиялаштиришда ёрдам беришда жуда муҳим ва фойдали ишларни амалга оширди», — деб ёзган клуб бошқарув аъзоси Саймон Пирс 2014 йил январь ойида ўз ҳамкасбига.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» йиллар давомида БАА ҳукумати томонидан молиялаштириб келингани аниқланди