
Европа конференциялар лигаси чорак финалининг биринчи ўйинида «Буде-Глимт» ва «Рома» ўртасидаги баҳс (2:1) натижалари бўйича УЕФА текширувни бошлаган.
Гап шундаки, ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Хьетил Кнутсен ва италян жамоаси дарвозабонлар бўйича мураббийи Нуну Сантош ўртасида низо келиб чиққан.
Италян ОАВ тарқатган хабарга кўра, Кнутсен «Рома» мураббийига ҳужум қилган. Лекин Норвегия клуби буни инкор этган ва барча айбни Сантошга тўнкаган.
Айни пайтда УЕФА воқеани ўрганишга ахлоқ ва интизом бўйича инспекторни тайинлаган.
Ушбу ўйинда Элдор Шомуродов 65-дақиқада захирадан майдонга тушган ва жамоасига мағлубиятдан қутулишга ёрдам бера олмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар