14:39 / 10.04.2022
1 055

Нодирбек Ёқуббоев Шаржадаги блиц турнир ғолиби, Жавоҳир Синдоровда бронза

Нодирбек Ёқуббоев Шаржадаги блиц турнир ғолиби, Жавоҳир Синдоровда бронза
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “Ramadan open” халқаро турнири якунланди. Анъанавий тарзда 27-маротаба ташкил этилган ҳамда рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган ушбу мусобақада дунёнинг 35 давлатидан 200 нафардан ортиқ маҳоратли шахматчи ғолиблик учун дона суришди.

Қувонарлиси, блиц йўналишида ўтказилган турнирда ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев 9 имкониятдан 8 очко жамғарган ҳолда 1-ўринни эгаллади ҳамда олтин медал ва кубок билан тақдирланди.

Шунингдек, яна бир халқаро гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдоров эса 3-ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.

Ушбу халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини Нодирбек Ёқуббоев ва Жавоҳир Синдаровдан ташқари Нилуфар Ёқуббоева ҳамда Шаҳноза Собировалар ҳимоя қилишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нодирбек Ёқуббоев Шаржадаги блиц турнир ғолиби, Жавоҳир Синдоровда бронза